Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастури Марказий Осиёда янги платформани ишга туширади

Европа Иттифоқи ва Қозоғистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури ҳамкорлигида Марказий Осиёда янги платформа ишга туширилади. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: «CABAR.asia»

Маълум қилинишича, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастури Марказий Осиё мамлакатлари учун барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) соҳасида билим алмашиш учун янги платформани ишга туширган.

Аниқлик киритилишича, платформа Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳукумати ҳамда фуқаролик жамияти билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга ёрдам беради. У, шунингдек, асосий ижтимоий-иқтисодий дастурларни кузатиш ва созлаш имкониятига эга бўлади.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг бошида Европа Иттифоқи ва Қозоғистондаги БМТ ТД минтақа давлатлари ўртасида билим алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида 1 миллион евролик келишув имзолаган. Қайд этилишича, Қирғизистон платформага қуйидаги 2 та асосий стратегик ҳужжатни киритган:

  • 2018–2040 йилларда Қирғизистонни ривожлантириш миллий стратегияси;
  • Қирғизистоннинг миллий ривожланиш дастури.

Таъкидланишича, Қирғизистон президенти маъмуриятининг янги тузилмасида платформа босқичларини амалга ошириш билан шуғулланувчи бўлим ҳам ташкил этилган бўлиб, у 2030 йилги кун тартибига эришиш учун кенгроқ минтақавий стратегия орқали мамлакатларнинг миллий саъй-ҳаракатини тезлаштирадиган восита бўлиб хизмат қилади.

Аввалроқ ЕХҲТ «COVID-2019 пандемияси шароитида Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ҳимояси» мавзусида конференция ўтказганди. Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Евроосиё Омбудсманлари альянсининг VI йиғилишида иштирок этганди.

Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Янгиликлар16:38 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган
Янгиликлар14:20 | 27.1.23
Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган