Фарғона ва Наманганда ер сотиш билан боғлиқ жиноятларнинг олди олинди

Фарғона ва Наманган вилоятларида хусусий корхона ҳамда фермер ҳўжалиги раҳбари ноқонуний тарзда ер майдонларини сотмоқчи бўлганда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, мазкур шахслар Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Жумладан, «O.» хусусий корхонаси раҳбари Ф.Қ. корхонага ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш учун ажратилган 0,9 гектар ер майдонини ваколатга эга бўлмаса-да, сотишга уринган. Хусусан, у фуқаро И.га ушбу ер майдонининг 0,5 гектарини 100 000  АҚШ долларига сотишга келишиб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 12 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «А.» фермер хўжалиги раҳбари М.А. фуқаро Д.га хўжаликнинг 5 гектар ер майдонида 96 миллион сўмга боғ ташкил этиш учун танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 50 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Таъкидланишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ ДХХ ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйганди. Шунингдек, Наманганда фермер хўжалигининг 8 гектар ерини сотмоқчи бўлган эркак ушланганди.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023