Таҳлил - 16:02 · 29.11.2021

Ижтимоий дайжест. Лотин-кирилл можароси, бензин машмашаси, коронавируснинг янги шубҳали тўлқини

Кузнинг, ноябрнинг сўнгги дайжестини сизга ўзгачароқ ва қизиқарлироқ форматда тақдим қиламиз. Хўш, ўтган ҳафтада жамиятимизнинг турли фаол шахслари — журналист, блогер ва бошқа соҳа вакиллари қандай мавзулар ҳақида ёзди?

Сарҳисобни Telegram каналларидан бошлаймиз. Одатда ҳаётий мавзуларда ҳаётий мулоҳазалари билан бўлишадиган блогер Нурбек Алимов бой ва камбағаллик ҳақида ёзяпти.

«bakiroo» нега ўзбек «чиновниклари» мактаб қуришмайди деган саволни ўртага ташламоқда. Ҳақиқатан ҳам, нега?

Ҳуқуқшунос ва блогер Баҳодир Аҳмедов бола етказган зарарни ота-она қоплашини ҳуқуқий асослаб беряпти.

Ўзбекистонда одамлар жамоат транспортларидан фойдаланишни истамайдими? Агар саволнинг жавоби «ҳа» бўладиган бўлса, унда нега?

Физик олим Рустам Ашуров Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларидаги техник салоҳияти ва ихтиролари ҳақида ёзмоқда.

Тадбиркор Фируз Аллаев ўз Telegram каналида хатолар, муаммолар, изланиш ҳақида ёзяпти. Ҳақиқий мотивацион пост:

Ҳуқуқшунос ва таниқли блогер Хушнудбек Худойбердиев ўз Telegram каналида экспериментал сўровнома ўтказди. Унга кўра, қайси вазирликни мутлақо тугатиш керак, қайси бирини қисқартириш ёки бошқа вазирлик таркибига қўшиб юбориш мумкин?

Ўтган ҳафтанинг яна бир сершовқин ҳодисаси лотин ва кирилл алифбоси атрофида айланган мулоҳаза ва мунозаралар бўлди. Бу масалада блогер Шаҳноза Соатова қандай фикрда?

Депутат Расул Кушербаев ўз Telegram каналида яна бир ҳафта ҳодисаси — ёнилғи нархининг кескин ошиб кетиши масаласини салмоқли таҳлил қилди. Бу орада бензин нархи қайта пастлашга ҳам улгурди, лекин бу ҳодиса энди узоқ вақт одамлар хотирасидан ўчмаслиги аниқ.

«Нуроний» жамғармаси Тошкент шаҳар кенгаши раисининг телеканаллардаги айрим кўрсатувлар юзасидан Президентга мурожаати ҳам бирмунча муҳокамали мавзуга айланди. Блогер Зафарбек Солижонов шу ҳақда:

Facebook’да нима гап?

Жамият фаоли Азиза Умарова 25 ноябрь — Бутунжаҳон аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига барҳам бериш куни муносабати билан ўз Facebook саҳифасида пост жойлади.

Скрин: Facebook

«Ҳақиқат вазирлиги» Telegram канали асосчиси Сардор Салимдан ўша машҳур лотин-кирилл «можаро»си юзасидан фикрлар:

Скрин: Facebook

Хорижда яшайдиган ўзбек сиёсатшуноси Камолиддин Раббимовдан айрим фикрлар билан бўлишмоқдамиз:

Скрин: Facebook

Ўтган ҳафтанинг яна бир қизиқ «кашфиёти» «Галактиканинг энг буюк ёш олими»нинг фош этилиши бўлди десак, адашмаймиз.

Скрин: Facebook

Ёш журналист Элшод Салимов ўзининг Facebook саҳифасидаги постларидан бирини «Менинг троллик қилганим ҳақида» деб бошлайди. Назаримизда, бу — жонли, оғриқли ва актуал мавзу.

Скрин: Facebook

Ўтган ҳафтада содир бўлган Турин политехника университетидаги қотиллик кўпчиликни ич-ичидан ларзага келтирди дейиш мумкин. Киро Альтман шу ҳақда:

Скрин: Facebook

Twitter’га марҳамат!

Davletovuz бир жамғармага ажратилган миллиардлаб пуллар ҳақида ёзибди. Бу қайси жамғарма дейсизми?

Скрин: Twitter

«Эшонбува»нинг фикрларида қанчалик жон бор? Ҳақиқатан ҳам, нега 4-тўлқин Хитойнинг «оёғига игначалик ҳам кирмаяпти»?

Скрин: Twitter

Хушнудбек Худойбердиев ўз Twitter саҳифасида собиқ халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳақида ёзмоқда.

Скрин: Twitter

Яна алифбо. Яна фикрлар

Скрин: Twitter

Қуйидаги мавзу Kurbanoff.net таъкидлаётгани каби чиндан ҳам «нозик тема»ми? Сиз бунга нима дейсиз?

Скрин: Twitter

Ажойиб фикрлар, бобо ва невара

Скрин: Twitter
Скрин: Twitter

Дайжестимизни «Habicatura»нинг шедевр карикатураси билан якунлаймиз. Мароқли ҳафта ҳамроҳингиз бўлсин!