Наманганда бир-бирига туташ хонадонлар ёниб кетди — фото
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги уйда 29 ноябрь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг вилоятдаги мухбири хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 03:30 атрофида туманнинг Шаҳидон маҳалласидаги 48-уйда юзага келган. Ҳодиса оқибатида уйнинг шифт ва том қисмидан 200 квадрат/метр жойи, уй-рўзғор буюмлари, уй эгасига тегишли хужжатлар ҳамда қўшни уйнинг том қисмидан 50 квадарт/метр жойи ёниб зарарланган.

Тезкор ҳаракат натижасида соат 04:35 да хавф бартараф этилиб, уйнинг 300 квадрат/метр қисми сақлаб қолинган.

Аввалроқ Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги газ «заправка»да портлаш содир бўлганди. Шунингдек, Тошкент шаҳри Сергели туманида ичида 43 нафар ишчи бўлган ётоқхонада ёнғин юз бергани айтилган.