Янгиликлар - 16:13 · 29.11.2021

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

Ўзбекистон Марказий банки 29 ноябрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 9,99 сўмга кўтарилиб, 10 минг 787,03 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 минг 174,24 сўмга баҳоланиб, 33,90 сўмга ошган. Шунингдек, 1 рубль 143,77 сўм этиб белгиланиб, 1,56 сўмга ортган.

Инфографика: «Bugun.uz»

Маълумот учун, ушбу алмашув курси 30 ноябрь, сешанба кунидан кучга киради.

Аввалроқ доллар курси 19,47 сўмга кўтарилиб, 10 777,04 сўмни ташкил қилгани айтилганди.