Ўзбекистонда онлайн аукцион орқали бир ҳафтада салкам 7 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
Ўзбекистонда онлайн аукцион орқали бир ҳафтада 6,9 миллиард сўмлик авторақамлар сотилди. Бу ҳақда «Review» хабар қилди.

Маълумотга кўра, ўтган ҳафтада очиқ биржа савдолари орқали жами 2 миллиард 368,4 миллион сўмлик товар ресурслари сотилган.
Бунда сотувларнинг:
- 90,1 фоизи — биржа савдолари;
- 0,3 фоизи — кўргазма-ярмарка савдолари;
- 9,3 фоизи — электрон давлат харидлари
- 0,3 фоизи — авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2697 та авторақам сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,9 миллиард сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг:
- 6,9 фоизи — биринчи тоифадаги авторақамларга;
- 12,5 фоизи — иккинчи;
- 11,2 фоизи — учинчи;
- 14,3 фоизи — тўртинчи;
- 18,4 фоизи — бешинчи;
- 36,8 фоизи — олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Аввалроқ Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида давлат рақами бериш бошлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, мамлакатда энг қиммат «чиройли» авторақам қанчага сотилгани маълум бўлган.