Қирғизистон президенти қамоқдаги депутатликка номзодга овоз берди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Жогорку Кенеш депутатлигига 28 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловда қамоқдаги Равшан Жеенбековга овоз бергани маълум бўлди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: Akipress»

Маълум қилинишича, давлат раҳбари бугун ижтимоий тармоқларда пост эълон қилган. У нима учун ҳозир ҳибсда сақланаётган номзодга овоз берганини тушунтирган.

«Кўпчилик дўстларим ва танишларим менга савол беришмоқда, баъзилари эса уларга эмас, Равшан Жеенбековга овоз берганимдан хафа. Ҳа. Мен ҳибсдаги номзод Равшан Жеенбековга овоз бердим. Унинг айбдор ёки йўқлигини суд ҳал қилади. Ҳеч биримизнинг уларнинг ишларига аралашишга ҳақимиз йўқ. Бундан буён тизим ва қонунлар аниқ ишлаши керак. Қирғизлар бунга кўникиши керак. Нега Равшан Жеенбековга овоз берганимга келсак. Маҳбуслар айбдорми ёки йўқми, улар бахтсиз. Уларга ачинаман. Мен 2017 йилда қамоқда бўлганим каби, Равшан Жеенбеков ҳам ҳибсда. Мен ҳам 2017 йилги президентлик сайловида қатнашиш учун ариза топширгандим. Аммо Атамбаев ўша сайловларда иштирок этишимга рухсат бермади. Равшан эса иштирок этмоқда. Агар у сайловда ғалаба қозонса, озодликка чиқади, деган фикрга келдим. Бошқа ҳеч қандай сир йўқ. Сиёсийлаштиришга ҳожат йўқ. Ахборот бюллетеним журналистлар томонидан суратга олинишини билсам, ҳушёрроқ бўлардим», — дея изоҳ берган Жапаров.

Аввалроқ Қирғизистонда 3 нафар депутатликка номзод давлат тўнтаришида айбланиб қўлга олинганди. Шунингдек, Қирғизистонда 5 та партия сайлов натижаларини тан олишдан бош тортганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023