Қирғизистонда 5 та партия сайлов натижаларини тан олишдан бош тортди

Қирғизистондаги бешта сиёсий партия ҳукуматдан мамлакат парламентига бўлган сайлов натижаларини бекор қилишни талаб қилди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Маълум қилинишича, «Ата Мекен» (Ота макон), «Ислоҳот», «Социал-демократлар», «Озодлик» ва «Улуттар биримдиги» (Халқ бирдамлиги) партиялари вакиллари сайловолди ташвиқоти вақтида қонунбузарликлар, шунингдек, натижаларни ҳисоблашда сохталаштириш содир этилгани ҳақида хабар берган. «Бу сайловлар ҳақиқий эмас деб топилиши керак, акс ҳолда халқаро майдонда ўзимизни шарманда қиламиз», — деган «Улуттар Биримдиги» раҳбари Мелис Мирзакматов.

Қайд этилишича, сайловда 1,2 миллионга яқин сайловчи овоз берган, сайловчиларнинг 34,39 фоизи иштирок этган. 28 ноябрь куни кечқурун сайлов комиссияси сайтида овозларни электрон санаб чиқиш вақтида носозлик юзага келган ва сайт бир неча дақиқа ишламаган. Қайта ишга тушганида эса веб-сайтдаги маълумотлар янгилангани ва беш фоизлик чегарадан ўтган партиялар сони 10 тадан 6 тага камайгани маълум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда давлат тўнтариши амалга оширмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинганди. Улар орасида депутатлар ва собиқ амалдорлар ҳам борлиги қайд этилганди. Шунингдек, Қирғизистонда 2020 йилги тартибсизликлар бўйича суд иши бошланганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда