Сирдарё вилояти раҳбари 9 нафар ҳокимни қатъий огоҳлантирди
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев томонидан тўққиз нафар туман ва шаҳар ҳокимлари йўл қўйган камчиликлари сабаб қатъий огоҳлантирилди.

- Гулистон шаҳар ҳокими Тўлқин Дадабоев;
- Ширин шаҳар ҳокими Сарвар Султонов;
- Янгиер шаҳар ҳокими Элёр Хўжаев;
- Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова;
- Сардоба тумани ҳокими Абдуазим Хидиров;
- Оқолтин тумани ҳокими Дилмурод Фозилов;
- Мирзаобод тумани ҳокими Жонибек Яриев;
- Сайхунобод тумани ҳокими Фаррух Ўктамжонов;
- Сирдарё тумани ҳокими Ботир Мирзақулов мурожаатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйгани айтилган.
Шу билан бирга, улар ишонч телефонлари иш фаолиятини йўлга қўймагани сабабли қатъий огоҳлантирилган.
Аввалроқ Сирдарё вилоятининг 5 та туман ва 2 та шаҳар ҳокимларига нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилгани хабар қилинган. Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазири 5 та вилоят ССБ бошлиғига ҳайфсан бергани маълум бўлган.