Хитой яна коронавирус ўчоғига айланиши мумкин

Хитойнинг Пекин университети олимлари мамлакат яна коронавирус очоғига айланиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Хитой касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг «China CDC Weekly» журналида чоп этилган ҳисоботида айтилди.

Фото: «China Daily»

Пекин университети математиклари томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, агар Хитой саёҳат қилиш билан боғлиқ чекловларини олиб ташласа, кунига 630 мингдан ортиқ коронавирусга чалиниш ҳолатига дуч келиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, ХХР фаолроқ эмлаш жараёни ёки махсус муолажаларсиз саёҳат қилиш билан боғлиқ чекловларини олиб ташлолмайди.

Қайд этилишича, Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия, Испания, Франция ва Исроилнинг август ойидаги маълумотларидан фойдаланган ҳолда математиклар агар Хитой ушбу мамлакатлар каби пандемияга қарши кураш тактикасини қўлласа, қандай вазият юзага келишини тахмин қилиб кўрган. Прогнозларга кўра, агар мамлакат ҳукумати АҚШнинг пандемия стратегиясини қўлламаса, Хитойда коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатларнинг кунлик сони камида 637 минг 155 тага етади.

Мутахассисларнинг фикрича, чет эллик саёҳатчиларга нисбатан чекловларни юмшатиш мамлакатда коронавирус билан касалланиш даражасига салбий таъсир кўрсатади ва Хитой соғлиқни сақлаш тизимига катта юк бўладиган «кенг кўламли эпидемия»га олиб келади.

Маълумот учун 2021 йил ноябрь ойи бошида Хитойда коронавирус инфекциясининг янги авж олиши кузатилган, мамлакат ичида 93 та янги инфекция ҳолати қайд этилган. Аниқлик киритилишича, коронавирус мамлакат шимоли ва шимоли-шарқида, Ганьсу, Хэйлунцзян ва Ички Мўғулистон автоном вилоятида тарқалмоқда.

Аввалроқ Хитой коронавирус келиб чиқишини аниқлаш бўйича қайта тадқиқот ўтказишни рад этганди. Шунингдек, коронавируснинг келиб чиқишини ўрганиш ишлари тўхтатилгани айтилган.

Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди