Абдулла Арипов Россия бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди
Суҳбатда қандай масалалар муҳокама қилингани очиқланди
Бош вазир Абдулла Арипов Россия бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бош вазир Абдулла Арипов Россия бош вазири Михаил Мишустин билан бўлган телефон орқали мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилган.
«Бош вазирлар Россия–Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги ва транспорт инфратузилмаси соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, томонлар мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мавзусига ҳам алоҳида эътибор қаратган.
Аввалроқ Абдулла Арипов Россия бош вазири билан учрашганди. Шунингдек, Абдулла Арипов Беларусга ташриф буюргани маълум қилинган.