Афғонистон Ўзбекистон билан парвозларни тиклайди — ОАВ

Афғонистоннинг «Kam Air» авиакомпанияси келаси ҳафтадан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейслар амалга оширишини эълон қилди. Бу ҳақда «Tasnimnews» хабар берди.

Фото: «Airline Ratings»

Келтирилишича, «Толибон» ҳаракати матбуот котиби ўринбосари Инамуллоҳ Самангоний бу ҳақда маълумот берган. У «Kam Air» асосчисига таяниб, ҳаво транзити муаммоси ҳал этилиши билан компаниянинг Кобул–Тошкент ва тескари йўналишдаги парвозлари келаси ҳафтадан бошланишини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мозори Шарифдаги халқаро аэропортни тиклаши хабар қилинганди. Буни Президентнинг Афғонистон бўйича вакили Исматилла Эргашев 14 ноябрь куни Балхда «Толибон» ҳаракати билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилган.

«Биздан аэропорт фаолиятини тиклаш ва ускуналарни таъмирлаш учун ёрдам бериш сўралди. Шу боис Ўзбекистондан 30 нафар техник ходим олиб келдик, улар ускуналарни таъмирламоқда, аэропортни реконструкция қилмоқда ва тез орада аэропорт ишга тушади», — деган у.

Аввалроқ «Толибон» Европа Иттифоқидан Кобул аэропорти бўйича ёрдам сўрагани ва Кобул аэропортини қайси давлат назоратга олиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди