АҚШ ҳаво кучларининг Яқин Шарқ давлати аҳолисига берган авиазарбалари юзасидан текширув ўтказилади

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин 2019 йилда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Суриядаги 80 га яқин тинч аҳоли вакиллари ҳаётига зомин бўлган зарбаси юзасидан янги тергов ўтказишни буюрди. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Жон Кирбига таяниб, «Al-Jazeera» хабар берди.

Фото: «Al-Jazeera»

Матбуот котибининг сўзларига кўра, тергов 90 кун давом этиб, тинч аҳоли қурбонлари, уруш қонунларига риоя қилиш ва ушбу операция натижаси ҳақида ҳисобот беришни ўз ичига олади. «Вазир 2019 йил 18 март куни Суриянинг Эл-Бағуз шаҳрида тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келган ҳодисани кўриб чиқишни топширди», — деган у.

Маълум қилинишича, 2021 йил ноябрь ойининг бошида «The New York Times» газетасида ҳарбий манбаларга таяниб, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг 2019 йил март ойида Суриянинг Эл-Бағуз шаҳри яқинидаги ҳужуми оқибатида камида 80 киши ҳалок бўлганини атайлаб яширгани хабар қилинган. 
Нашр маълумотларига кўра, 2019 йил 18 март куни Американинг «F-15E» ҳужумчи самолёти оломон устига 500 фунтлик (227 килограмм) битта ва 2 минг фунт (907 килограмм)лик иккита бомба ташлаган. Шундан сўнг ҳарбийлар террорчилар оломон орасида яширинганини айтган.

Қайд этилишича, юқори мартабали ҳарбийлар ва расмийлар «ҳалокатли зарба» оқибатларини яширишга уринган, қурбонлар сонини эса камайтирган. Газетанинг ёзишича, коалиция кучлари портлаш содир бўлган жойни бульдозер билан текислаб юрбоган ва текширув ўтказмаган.

Аввалроқ АҚШ Ироқ ва Сурия чегараларида ҳаво ҳужуми уюштирганди. Шунингдек, АҚШнинг Сурияга 2019 йилда берган ҳаво ҳужуми тафсилотлари эълон қилинган.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023