Бугун оқшоми. Иссиқ ҳаво билан бошланадиган қиш, яна икки ойга кечиктирилган машиналар, уйидан қувилаётган Афғонистондаги ўзбеклар

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Ўзбекистон — ўзгача диёр. Ҳатто унинг об-ҳавоси ҳам. Қишнинг илк кунларида мамлакатга жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади. Оқибатда яна чанг бўрони кўтарилиши мумкин.

Фото: «Bugun.uz»

«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, 1–2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши фонида республика бўйича шамол 17–22 метр секундгача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25–28 метр секундгача етиши мумкин, айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиши кузатилиши мумкин.

«Bugun.uz» колумнисти Ҳабибулло Мўйдинов ушбу шароитда Янги йил байрами қандай бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

«UzAuto Motors»дан машинасини ноябрь–декабрь ойларида кутаётганлар, сабр! Пули тўланган машинангизни яна камида икки ой кутасиз!

Компания 2021 йилнинг ноябрь–декабрь ойларида автомобиль етказиб берилишини кутаётган («пешонаси шўр») харидорларга мурожаат қилди.

Фото: «Bugun.uz»

«UzAuto Motors»га боғлиқ бўлмаган ҳолат — яримўтказгичлардан тайёрланган бутловчи қисмлар етишмовчилиги, глобал логистика муаммолари сабабли автомобилларнинг кутилаётган етказиб бериш муддати 2 ойга узайтирилади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас: «UzAuto Motors» компанияси 2022 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини камайтириши мумкин. Компания томонидан солиқ тўловларининг ўтган йилларга нисбатан кескин камайиши ( бюджетнинг 0,73 фоизи) келгуси йилда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши прогноз қилинаётгани билан изоҳланади.

Тўғри, бу хабар машина етказиб беришни 2 ойлаб чўзаётган компанияга нисбатан оддий туйилиши мумкин. Лекин бу кейинги йил ҳозиргиданда баттар бўлиши мумкинлигини англатади. 

Етказиб берилиши тўхтатилган «Captiva-5» мавзуси давом этади. Компания мижоз мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағни тўлиқ қайтаради. Шунингдек, қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсация сифатида тақдим этади.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

«UzAuto Motors» «Captiva-5» бўйича жами 461 мижознинг шартнома пулини олган. Ҳозирда уларнинг 207 нафари бошқа машина олишга қарор қилган. Шу билан бирга, 161 нафар харидор тўланган пулни қайтариб олган ҳамда 41 мижоз компенсация сифатида тақдим этилган 5 фоизлик тўлов суммасини олган.

Миллий гвардиянинг ваколатлари яна биттага кўпайди. Энди улар жамоат тартибидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиши мумкин.

Фото: «Bugun.uz»

Президентнинг тегишли фармони билан жамоат тартибини сақлаш соҳасида содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати ички ишлар органлари билан бир қаторда Миллий гвардияга берилади.

Миллий гвардия (Рустам Жўраев) ва Адлия вазирлиги (Руслан Давлетов) биргаликда бир ой муддатда бу бўйича қонун лойиҳасини киритиши белгиланди. Шунингдек, 2022–2023 йилларда туман ички ишлар органлари таркибидаги конвой бўлинмалари босқичма-босқич вилоят ички ишлар органларининг бевосита бўйсунувига ўтказилиб, ягона бошқарув тизими асосида қайта ташкил этилади.

Қисқа ва умидли хабар: Ўзбекистонда қўлланилаётган барча вакциналар ковиднинг ҳар қандай штаммига қарши самарали. Ҳатто янги штаммни юқтириб олган ҳолатда ҳам барча дозада эмланганларда касаллик енгил ва жиддий асоратларсиз ўтади.

Бензин нархининг кўтарилганига «дод-вой қилган» халқ — ўзбеклар «чиройли» авторақамлар учун бир ҳафта салкам 7 миллиард сўм сарфлади.

Фото: OLX

Ўзбекистонда онлайн аукцион орқали бир ҳафтада 6,9 миллиард сўмлик авторақамлар сотилди. Ушбу давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2697 та авторақам сотилган. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг:

  • 6,9 фоизи — биринчи тоифадаги авторақамларга;
  • 12,5 фоизи — иккинчи;
  • 11,2 фоизи — учинчи;
  • 14,3 фоизи — тўртинчи;
  • 18,4 фоизи — бешинчи;
  • 36,8 фоизи — олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Хўш, оламда нима гап?

Афғонистондаги этник ўзбеклар мажбурий кўчирилаётгани айтилди.

Фото: «Sputnik Афғонистон»

«Sputnik Афғонистон»нинг маълум қилишича, Афғонистоннинг Жоузжон вилоятида яшовчи этник ўзбеклар ҳамда туркманлар мажбурий кўчирилаяпти. Таъкидланишича, Жоузжон вилоятининг Қуш-Тепа туманида яшовчи бир қатор ўзбек ва туркманларнинг  уйи «Толибон» ҳаракати кўмагида кўчманчиларга берилмоқда.

Аҳолининг сўзларига кўра, уларнинг кўчмас мулкидан ташқари машина ва тракторлари ҳам олиб кетилган, қаршилик кўрсатмоқчи бўлганлар эса «Толибон» ҳаракати аъзолари томонидан ҳибсга олинган ва калтакланган. Қайд этилишича, олдинроқ худди шундай ҳаракатлар ҳазораларга қарши, хусусан, Қандаҳор ва Дайкунди вилоятларида қайд этилган.

Барбадос расман Британия ҳукмронлигидан чиқди. Энди у алоҳида республика.

Барбадос қиролича Елизавета II’ни давлат бошқарувидан расман олиб ташлади ва у республикага айланди.

Фото: «BBC»

Маълум қилинишича, мамлакат мустақиллигининг 55 йиллигини нишонлаш давомида оролнинг генерал-губернатори Сандра Мейсон Барбадос президенти сифатида қасамёд қабул қилган. Тадбирда Уэльс шаҳзодаси ва қўшиқчи Рианна иштирок этган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Янгиликлар18:23 | 31.1.23
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди

Муҳим хабарлар

Курскдаги ўзбекистонлик талабалар Украинадаги можаро фонида Мирзиёевга мурожаат қилди — видео

22:37 · 11.10.2022

Қашқадарёда ароқ ичиб ўтиргани видеоси тарқалган мактаб директори ишдан кетди

18:45 · 10.10.2022

Ўзбекистонда хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини тўлаш тартиби белгиланди

10:30 · 21.09.2022

Қирғизистонда пенсиялар рекорд даражада ошди

10:14 · 12.09.2022

Шавкат Мирзиёев: «Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади»

10:01 · 12.09.2022

Қашқадарёда назоратсиз қолдирилган 3 ёшли боғча боласини поезд уриб кетди — видео

9:40 · 12.09.2022

Тошкент Экология бошқармаси раҳбари қўйиб юборилди

12:14 · 11.09.2022

Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берилди

11:39 · 11.09.2022

Навоийда мактаб директори уйидаги дарахтга ўзини осди

13:05 · 10.09.2022

ФВВ Ўзбекистонда кутилаётган ноқулай об-ҳаво сабаб аҳолига мурожаат қилди

10:56 · 08.09.2022