Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 30 ноябрь куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Tashkent_SkyNews» Telegram канали хабар берди.

Фото: Telegram / @Tashkent_SkyNews

Маълум бўлишича, бортида Рамзан Қодиров бўлган «VP-BPE» самолёти Россиядаги Грозный ҳалқаро аэропортидан Ўзбекистондаги Бухоро ҳалқаро аэропортига учиб келган. Чеченистон раҳбарининг Ўзбекистонга нима мақсадда келгани бўйича маълумот берилмаган. Шунингдек, Чеченистон Республикаси расмий сайтида ҳам мазкур ташриф эълон қилинмаган.

Аввалроқ Рамзан Қодиров Ўзбекистон Президентига миннатдорчилик билдирганди. Шунингдек, Чеченистон раҳбари муфтий Усмонхон Aлимовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиргани ва Чеченистон раҳбари сайловига яна ўз номзодини қўйгани хабар қилинган.