Ерга йилнинг энг ёрқин кометаси яқинлашади
Ерга 12 декабрь куни минимал масофада «Леонард» кометаси яқинлашади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Келтирилишича, космик жисм йилнинг энг ёрқин кометаси бўлиши қайд этилган. У Ердан 35 миллион километр узоқликда ўтади ва уни кузатиш имкони мавжуд.
Шунингдек, декабрь ойида 2 та юдузлар ёмғири кузатилиши таъкидланган. «Юлдузлар ёмғири 14 декабрга ўтар кечаси юз беради ва унинг максимал тезлиги соатига 120 метеоргача етиши кутилмоқда. 21–22 декабрь кунлари эса Урсис метеорит оқимини кузатиш мумкин бўлади. Соатига 10 тагача метеор тушиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, 19 декабрда содир бўладиган ёрқин ой юлдузларни кузатишга сезиларли даражада халақит беради.
Аввалроқ Ерга ядровий бомбадан кучлироқ астероид яқинлашаётгани ва Ерга инсоният тарихидаги энг катта комета яқинлашиши маълум қилинган.