Янгиликлар - 12:48 · 30.11.2021

Ҳиндистонда тадбиркор рафиқаси учун Тож Маҳал нусхасини қурдирди — фото

Ҳиндистонда 52 ёшли тадбиркор Ананд Чукси рафиқаси учун Тож Маҳал нусхасини қурдирди. Бу ҳақда «Oddity Central» хабар берди.

Фото: «Wikipedia»

Маълум қилинишича,  шу тариқа эркак 27 ёшли рафиқасини тўйининг «юбилейи» билан табриклаган. Қурилиш тадбиркорга 260 минг долларга тушган. Оқ мармар уйда тўртта ётоқхона, ошхона, кутубхона, бир нечта миноралар мавжуд. Бинони қуриш учун уч йил вақт кетган.

Таъкидланишича, эркак дастлаб рафиқасига 24 метр баландликдаги уй совға қилмоқчи бўлган, бироқ маҳаллий ҳокимият бундай қурилишга рухсат бермаган. «Мен бу жой туризм марказига айланишини истайман. Кўпчилик уй фонида тўй фотосессиясини ташкил қилади. Мен буни тақиқламайман, уй ҳамма учун очиқ», — деган эркак.

Фото: «Oddity central»
Фото: «Oddity central»
Фото: «Oddity central»
Фото: «Oddity central»

Маълумот учун, Тож Маҳал Бобурийлар сулоласи вакили Шоҳжаҳон томонидан ўзининг 14-фарзанди туғилиши билан вафот этган рафиқаси Мумтоз Маҳал учун мақбара сифатида қурилган. У дунёдаги энг ёрқин севги рамзларидан бири сифатида эътироф этилган.

Аввалроқ Ҳиндистондаги муқаддас дарёни заҳарли оқ кўпик қоплаганди.