Фотогалерея - 22:27 · 30.11.2021Қуритилган балиқлар, дарсдаги Санта Клауслар, севгилисига етишган денгизчи — 30 ноябрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Фото: «EPA»Австралиянинг Шимолий бош қўриқлаш зонасида митти посумлар учун 200 га яқин биологик парчаланадиган уйлар қурилди.
Фото: «TASS»Тинч океани флоти кемалари Владивосток портига етиб келди. Севгилисини соғинган денгизчи уни қучоқламоқда.
Фото: «EPA»Яҳудийлар чироқлар байрамини нишонламоқда.
Фото: «Getty Images»Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги металл заводи ишчилари.
Фото: «PA»Лондонда Санта Клауслар учун доимий дарслар бошланди.
Фото: «AP»Истанбулда қуёш ботмоқда.
Фото: «EPA»Карачи портида балиқчилар балиқларни қуритмоқда.
Фото: «TASS»Бир ҳафта олдин ЖАРда пайдо бўлган коронавируснинг янги «Омикрон» штамми бутун дунёга тарқалмоқда.
Фото: «АГН ‘Москва’»Москвада кучли қорбўрони содир бўлди.
Фото: «Getty Images»Мумбайда Ҳиндистон ҳарбий денгиз кучларининг паради бўлиб ўтди.