Россия Ўзбекистондаги долларлашувга қарши рублда кредит ажратишни кўпайтирмоқчи

Россия Ташқи иқтисодий фаолияти давлат ривожланиш корпорацияси вакили Алексей Тернавский Ўзбекистондаги долларлашув масаласига тўхталиб, бунга қарши рус банки томонидан рублда кредит ажратиш ҳажми кўпайиб боришини таъкидлади, деб хабар бермоқда «Bugun.uz» мухбири. 

Фото: «Bugun.uz»

26 ноябрь куни Тошкентда ўтган Банк-молия халқаро форумида нутқ сўзлаган РФ ВЭБ вакили Тернавскийга кўра, Ўзбекистонда евродан ташқари, муқобил валютада кредит ажратиш устида фаол иш бориляпти. «Масалан, кредит линияларимиз еврода, лекин Россия миллий валютаси — рублда (кредит ажратиш бўйича — таҳр.) ҳам пилот лойиҳаларимиз мавжуд», — дейди у. 

Reinhart, Rogoff ва Savastano (2003) томонидан амалга оширилган тадқиқот иши натижаларига кўра, 1980-йиллардан 2001 йилгача бўлган даврда ўрганилган 85 та давлатдан фақатгина 4 таси (Исроил, Мексика, Польша, Покистон) долларлашувни муваффақиятли пасайтиришга эришган.

Маълумот учун, 2021 йил иккинчи чорагида Ўзбекистонда миллий валютадаги жами депозитлар ҳажми 13,9 фоизга (6,4 триллион сўм) ошган бўлиб, хорижий валютадаги депозитлар 2,1 фоизга (0,8 триллион сўм эквиваленти) кўпайган. Миллий валютадаги депозитлар ўсиш суръатларининг хорижий валютадагига нисбатан юқори миқдорларда шаклланиши иқтисодиётда сўмга бўлган ишончнинг ортиши, валюта курси билан боғлиқ кутилмаларнинг ижобий томонга ўзгариши ва келгусида депозитлар долларлашув даражасининг пасайишига хизмат қилади.

Рус банкирининг таъкидлашича, ВЭБ давлат ривожланиш корпорацияси Ўзбекистонда 15 тадан кўп лойиҳаларда иштирок этмоқда. Улар орасида энг йириги Олмалиқ кон металлургия комбинати билан боғлиқ.

«Бизнинг энг катта лойиҳамиз — Олмалиқ кон металлургия комбинатига инвестиция киритиш дастури. Ўтган ҳафта Ўзбекистон давлат раҳбарининг расмий ташрифи давомида 700 миллион евро қийматли кредит шартномасини имзоладик. Ушбу кредит комбинат қошида очилган мисни қайта ишлаш заводининг фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилади», — дея қўшимча қилган у. 

Маълум қилинишича, жалб этилган кредит Олмалиқдаги йилига 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мисни қайта ишлаш заводининг қурилишини молиялаштиришга йўналтирилади.

Олмалиқ КМК Ўзбекистондаги ягона мис ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. Республикада ишлаб чиқарилган кумушнинг қарийб 90 фоизи, олтиннинг 20 фоизи ҳам комбинат ҳиссасига тўғри келади.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео