«Толибон» АҚШ музлатган афғон фондидаги миллиардлаб пулларни қўлга киритмаслиги мумкин
Бунга 11 сентябрь теракти қурбонлари оиласининг талаби сабаб бўлмоқда
Байден маъмурияти Афғонистон Марказий банкининг молиявий активларини Нью-Йоркдаги 11 сентябрь терактлари қурбонлари оилаларига ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда «The New York Times» хабар берди.

Маълум қилинишича, 11 сентябрь теракти қурбонларининг оилалари товон олмоқчи. Тахминан 20 йил аввал қурбонларнинг 150 оиласи «Толибон» ва «Ал-Қоида»га қарши судга мурожаат қилган. Ўн йил ўтгач, суд айбланувчиларни сукут сақлаётгани учун айбдор деб топган ва уларга 7 миллиард доллар миқдорида товон тўлаш мажбуриятини юклаган.
«Толибон» ҳокимиятга келиши билан даъвогарлар улардан пул ундиришга муваффақ бўлган. Айни пайтда Байден маъмурияти Афғонистон Марказий банкининг молиявий активларини терактлар қурбонлари оилаларига ўтказиш имконияти масаласини муҳокама қилмоқда. Ҳукумат 3 декабргача ўз қарори ҳақида судга хабар бериши кутилмоқда. «Толибон» режимини тан олмасдан, пулларни қонуний йўл билан ўтказиш мумкинми ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.
Аввалроқ «Толибон» ҳаракати АҚШдаги 11 сентябрь теракти бўйича баёнот берганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати «Ал-Қоида» раҳбарига ёрдам бергани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирганди.