Туркия Россия ва Украина ўртасида воситачилик қилмоқчилиги маълум бўлди

Туркия минтақада юзага келиши мумкин бўлган можарони ҳал қилишда Россия ва Украина ўртасида воситачи бўлишга тайёр экани маълум қилинди. Бу ҳақда «NTV» телеканали хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон музокараларда учинчи томон сифатида қатнашиш истагини билдирган. «Биз бу музокарани Украина билан ҳам, Россия президенти Владимир Путин билан ҳам ривожлантирамиз, бу масалани ҳал қилишда иштирок этишни истаймиз», — деган Эрдўғон.

Туркия президентининг сўзларига кўра, мамлакат учун минтақада тинчлик ўрнатилиши муҳим ҳисобланади. Чунки «қрим турклари» (қрим-татар халқи)нинг тақдири мамлакат учун асосий хавотирлардан бирига айланган.

Қайд этилишича, Эрдўғоннинг баёноти NАТО ва баъзи украиналик сиёсатчиларнинг Россияни Украинага қарши ҳарбий операцияга тайёрлаганликда айблагани фонида берилган. Россия–Украина чегарасида Россия қуролли кучларининг тўплангани ҳақидаги хабарлар октябрь охирида Америка матбуотида пайдо бўлган, кейинроқ Москванинг чегарадаги «ноодатий фаоллиги» Пентагон томонидан тасдиқланган. Аммо Кремль бу маълумотни рад этган.

Аввалроқ АҚШ разведкаси Россия Украинага қачон ҳужум қилишини айтганди. Шунингдек, Пентагон Украина ва Россия чегараси ҳақида маълумот берганди.

Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди
Янгиликлар11:20 | 31.1.23
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди