Эрдўғон Путин билан гаплашмоқчилиги маълум қилинди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 3 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали музокара ўтказишни режалаштиргани маълум қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Anadolu Agency»

Маълум қилинишича, Эрдўғоннинг ушбу режаси ҳақида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавуш ўғли NАТО ташқи ишлар вазирлари йиғилишида очиқлаган. Унинг сўзларига кўра, икки давлат раҳбари Россия ва Украина ўртасидаги муносабатлар борасида гаплашади.

«Туркия Украинадаги вазиятни юмшатиш тарафдори. Биз икки томон — Россия ва Украина билан алоқадамиз. 3 декабрь куни президент Путин билан музокаралар ўтказмоқчи», — дея таъкидлаган Туркия ташқи ишлар вазири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия минтақада юзага келиши мумкин бўлган можарони ҳал қилишда Россия ва Украина ўртасида воситачи бўлишга тайёр экани маълум қилинганди. Таъкидланишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон музокараларда учинчи томон сифатида қатнашиш истагини билдирган. «Биз бу музокарани Украина билан ҳам, Россия президенти Владимир Путин билан ҳам ривожлантирамиз, бу масалани ҳал қилишда иштирок этишни истаймиз», — деган Эрдўғон.

Туркия президентининг сўзларига кўра, мамлакат учун минтақада тинчлик ўрнатилиши муҳим ҳисобланади. Чунки «қрим турклари» (қрим-татар халқи)нинг тақдири мамлакат учун асосий хавотирлардан бирига айланган.

Қайд этилишича, Эрдўғоннинг баёноти NАТО ва баъзи украиналик сиёсатчиларнинг Россияни Украинага қарши ҳарбий операцияга тайёрлаганликда айблагани фонида берилган. Россия–Украина чегарасида Россия қуролли кучларининг тўплангани ҳақидаги хабарлар октябрь охирида Америка матбуотида пайдо бўлган, кейинроқ Москванинг чегарадаги «ноодатий фаоллиги» Пентагон томонидан тасдиқланган. Аммо Кремль бу маълумотни рад этган.

Аввалроқ АҚШ разведкаси Россия Украинага қачон ҳужум қилишиниайтганди. Шунингдек, Пентагон Украина ва Россия чегараси ҳақида маълумот берганди.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023