Ўзбекистонда маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича биринчи лаборатория ташкил этилди

Ўзбекистонда маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича биринчи лаборатория ташкил этилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар қилди.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, Корея Маданий мерос фонди бевосита Туризм ва спорт вазирлиги, Корея ҳукумати ҳамда Корея Маданий мерос бошқармаси билан биргаликда 2020 йилдан бошлаб  Ўзбекистон маданий меросини асраш бўйича ODA(Offissial Development Assistance) лойиҳасини амалга оширган. Мазкур лойиҳа ўзбек халқи учун муҳим бўлган қадимий топилмаларни келажак авлодга етказиш ҳамда уларни сақлаш имконини беради.

Лойиҳанинг I босқичи доирасида 700 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант асосида Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи қошида археологик топилмаларни ўрганиш ва тиклаш бўйича замонавий лаборатория ташкил этилган. Шунингдек, соҳа мутахассислари учун маҳорат дарслари ўтказилган ҳамда 95 та экспонат қайта тикланган. Афросиёб музейидаги деворга битилган расмлар намойиш этилаётган хона таъмирланган.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати 

«Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейининг мавжуд таъмирлаш лабораториясини модернизация қилиш мақсадида музей биносининг 4-қаватидаги кўргазмалар зали реконструкция қилиниб, замонавий таъмирлаш ускуналари ва инвентарлари билан таъминланди ҳамда жиҳозланди. Музей қошидаги таъмирлаш лабораториясига 87 минг долларлик 120 дан ортиқ реставрация тўплами ва замонавий жиҳозлар келтирилди.

 Лойиҳа доирасида Ўзбекистондан 6 нафар мутахассис музей бойликларини реставрация қилиш услубларига ўқитилди. Улар томонидан музейда намойиш этилган бир қанча сопол ва металл буюмлар реконструкция қилинди», дейилади хабарда.

Фото: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати 

ODA’нинг Ўзбекистон маданий меросини сақлаш лойиҳаси директори, Корея Маданий мерос жамғармаси вакили Ким Донгминнинг сўзларига кўра, ҳозирда Корея ҳукумати 2022 йилдан 2026 йилгача бўлган ODA лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга оширишга тайёрланмоқда. Лойиҳанинг иккинчи босқичи Самарқанд вилояти ҳудудидаги ўрганилмаган тарихий ёдгорликларни ўрганиш ва уларни сайёҳлик объектларига айлантириш мақсадида Археология институти инфратузилмасини яхшилашни ўз ичига олади. Лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллион 800 минг АҚШ долларини ташкил этади ва 5 йил муддатга тақсимланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда маданий меросни барқарор бошқаришга доир симпозиум бўлиб ўтганди. Шунингдек, Франция элчиси француз ҳамжамиятининг Ўзбекистонга қизиқиши ортаётганини маълум қилганди.

Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Мақолалар21:01 | 3.12.22
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Янгиликлар20:28 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди