Ўзбекистонда ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар қанчага қимматлади?
Ўзбекистонда ноябрь ойида истеъмол секторидаги товар ва хизматлар ўртача 1,2 фоизга қимматлади. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йил ноябрдан буён, йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 10,3 фоизга етди. Июлдаги барқарор ўсишдан сўнг сентябрда нархлар 1,1 фоизга, октябрда эса 1,3 фоизга қимматлаганди.
Шунингдек, 2020 йил 11 ойлик якуни бўйича, ушбу индекс 9,5 фоиз ўсишни қайд этиб, 2019 йили эса 13,3 фоизни ташкил этган. Марказий банк прогнози бўйича йиллик инфляция 10 фоиздан ошмаслиги лозим. Бош регулятор инфляцион таргетлаш сиёсатига кўра, Ўзбекистонда умумий инфляция кўрсаткичи 5 фоизга туширилиши керак.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилнинг бошидан ҳозирги вақтга қадар истеъмол секторида нархлар 5,9 фоизга ўсгани хабар қилинганди.