Ўзбекистонда ОИВга чалинган аёллардан йилига қанча чақалоқ туғилаётгани айтилди

Ўзбекистонда ОИВ инфекцияли аёллардан ҳар йили ўртача 550–600 нафар чақалоқ туғилмоқда. Бу ҳақда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Республика ОИТСга қарши кураш маркази мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Қайд этилишича, 2006 йилдан бошлаб ЖССТнинг тавсияларига мувофиқ ОИВ инфекциясининг онадан болага юқишининг олдини олиш дастури жорий этилган. Унга кўра, ҳар йили ўртача 600 минг ҳомиладор ОИВ инфекциясига текширилади.

Хусусан, Ўзбекистонда ОИВ инфекцияли аёллардан туғилган чақалоқларга ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтиши олдини олиш мақсадида ретровирусга қарши дорилар ўз вақтида бериб борилади. Инфекциясининг онадан болага ўтишининг олдини олиш мақсадида туғилган чақалоқлар (6 ойликкача) сунъий озиқлантириш (қуруқ сут) билан таъминланади.

Аввалроқ Зангиотадаги ковид марказда йил бошидан бери қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда