Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида чанг-ғубор ҳодисаси кузатилиши маълум бўлди
Ўзбекистон ҳудудига 1–2 декабрь кунлари Туркманистон орқали Эрон ҳудудидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши хабар қилинганди. «Yangi Davr» дастурида чанг-ғубор ҳодисаси қайси ҳудудларда кузатилиши маълум қилинди.

Қайд этилишича, 1–2 декабрь кунлари чанг-ғубор ҳодисаси Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида кузатилади.
Шунингдек, ҳодиса Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларига ҳам ўтиши мумкинлиги айтилган. Шу билан бирга, кутилаётган ҳодиса маҳаллий хусисиятга эга бўлиб, тезда босилиши таъкидланган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 150 йил ичида биринчи марта кузатилган чанг-ғубор ҳодисаларига нима сабаб бўлгани хабар қилинганди.