Қирғизистон осмонида ноодатий ҳодиса кузатилди — видео
Қирғизистон осмонида 30 ноябрь куни ноодатий ҳодиса кузатилгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Маълум қилинишича, 30 ноябрь куни эрталаб Чуй вилояти осмонида хоч кўринишидаги самолётдан қолган конденсация изига ўхшаш из пайдо бўлган. Ҳолат тасвирланган фото ва видеолар эса ижтимоий тармоқда қизғин муҳокама қилинган.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу излар Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) авиабазаси самолётидан қолганини тахмин қилган.
Мамлакат Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати эса КХШТ авиабазаси самолётларининг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини тушунтирган. Ҳозирча ушбу ҳодисага нима сабаб бўлгани номаълум.
Аввалроқ Қозоғистон осмонида бир кунда иккита ноодатий ҳодиса кузатилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, мамлакатда сирли чақнаш юз берганди.