16:12 | 01.12.21 100

Қорақалпоғистонда бош кийимидан алкотестер сифатида фойдаланган ходимга хизмат текшируви тайинланди

У мулоқот вақтида бош кийимини ечган ва ҳайдовчидан пуфлашини сўраган

Қорақалпоғистонда бош кийимидан алкотестер сифатида фойдаланган ходимга хизмат текшируви тайинланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, ноябрь ойида Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри Е.Алакўз кўчасида жойлашган деҳқон бозори олдида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.М. томонидан «Matiz» русумли автомобиль тўхтатилган. ЙПХ ходими ўзаро мулоқот вақтида бош кийимини ечган ва ҳайдовчидан пуфлашини сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Республика ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Аввалроқ Жиззахда ҳайдовчига алкотестер ўрнига елим идиш берган ЙПХ ходимларига чора кўрилган эди.