Соғлиқни сақлаш вазирлиги Янги йил байрамига оид тавсия эълон қилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Янги йил байрамини оила даврасида нишонлашни тавсия қилди.

Таъкидланишича, Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва ҳудудга коронавирус инфекциясининг янги штами кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиблар белгиланди.
Унга кўра, аҳоли саломатлигини таъминлаш ҳамда мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадида фуқароларга янги 2022 йил байрами тадбирларини имкон қадар оила даврасида ўтказиш тавсия этилди.
Аввалроқ Ўзбекистон 3 декабрдан коронавируснинг кенг тарқалаётган «омикрон» штами сабаб қатор давлатлар билан авиақатновларни тўхтатиши маълум қилинганди. Шунингдек, мамлакатга айрим давлатлардан келувчилар мажбурий карантинга олиниши ҳақида хабар берилган.