Тошкентда автомобиль йўлида чўмилган 17 ёшли ўқувчига чора кўрилди
Тошкентда 17 ёшли бола машиналар ҳаракатланадиган йўлда чўмилгани ҳақида хабар берилганди. Унинг иши Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича комиссиясида кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, мазкур факт асосида ўсмирлар ва уларнинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилган. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) мазмун ва моҳияти тушунтирилган.
Туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича комиссиясида ушбу ўқувчилар ҳаракатига қонуний чора кўрилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-модданинг 1-қисмига асосан, ҳар бир ўқувчининг ота-онасига жарима жазоси қўлланилди.
Аввалроқ Андижонда Мотамсаро она ҳайкали қучоғига ётиб олган эркакка чора кўрилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Навоийда беҳаё қилиқ қилиб, қизларни ҳақоратлаган 2 йигитга чора кўрилган.