Зеленскийнинг идораси Россия билан алоқалар ҳақида маълумот берди

Россия ва Украина президентлик идоралари икки давлатнинг ўзаро ҳамкорлигини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «24.Канал»

Келтирилишича, Украина президенти Владимир Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров бу ҳақда маълумот берган. У музокараларни Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак ва Россия президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак олиб бораётганини айтган.

«Улар доимий алоқада. Айнан шу форматда музокаралар олиб борилмоқда. Бироқ икки давлат президентларининг учрашувига тайёргарлик кўриш ҳақида гап йўқ», — дея қўшимча қилга Никифоров.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Украина президенти девони вакиллари билан ҳали янги алоқаларга эга эмаслигини айтганди. Шунингдек, Зеленский АҚШ президенти Жо Байден, БМТ бош котиби Антони Гутерриш ва Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон жамоаси орқали 450 кишидан иборат худди шундай рўйхатни Россияга топширганди.

Украина президенти Россия президенти Владимир Путин билан ҳар қандай форматда учрашишга тайёрлигини билдирган ва «Норманд тўртлиги»нинг Германия, Россия, Украина ва Франция иштирокидаги учрашувига умид қилишини таъкидлаган.

Аввалроқ Зеленский Россия иштирокида давлат тўнтариши уюштирилиши ҳақида маълумот олганини айтганди. Шунингдек, Украина Россияга Қрим ва Донбасс бўйича янги талаб қўйганди.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди