Янгиликлар - 7:34 · 05.12.2021

Бухорода «Орият» тадбири давомида уйида фоҳишахона сақлаган аёл ушланди

Бухоро вилояти Пешку туманида ўтказилган «Орият» тадбири давомида ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»/ Иллюстратив

Маълум қилинишича, туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактик тадбир давомида туманнинг Зандани маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган А.И. исмли аёл ғаразли ва паст ниятларда моддий манфаатдор бўлиш мақсадида уйи ётоқхонасида бир эркак ва бир аёлнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан А.И. исмли аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда уйида фоҳишахона сақлаган 51 ёшли шахс ушланганди. Шунингдек, Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган 35 ёшли эркак ушлангани ҳақида хабар берилган.