Янгиликлар - 20:38 · 05.12.2021

NASA Қуёш тутилишини намойиш қилди — видео

NASA 2021 йил 4 декабрдаги Қуёшнинг тўлиқ тутилиши тасвирини намойиш қилди.

Фото: NASA

Маълум қилинишича, астрономик ҳодисада Антарктиданинг бир қисми икки дақиқага қоронғулашган. Тутилиш қисман яхши об-ҳаво шароитида Африка жануби, Намибия, Жанубий Америка, Антарктида, Атлантика, Ҳинд ва Тинч океанларининг жанубий сувларида кўринган.

Таъкидланишича, ушбу астрономик ҳодиса пайтида қуёш тожи, юлдузлар ва қуёш яқинидаги сайёраларни кузатиш мумкин бўлади. Кейинги қуёш тутилиши 2024 йил 8 апрелда содир бўлиши кераклиги айтилган. Ҳодисани фақат АҚШ ва Канада аҳолиси кузата олади.

Аввалроқ дунё бўйлаб cупер Ой ҳодисаси қачон кузатилиши айтилганди. Шунингдек, Ер аҳолиси ноябрда қандай космик ҳодисаларни кўриши маълум қилинганди.