Янгиликлар - 18:15 · 05.12.2021

Қозоғистонда АЭС қурилишига қарши петиция бошланди

Қозоғистонда атом электр станцияси қурилишига қарши онлайн петиция бошланди.

Фото: «Thevillage.kg»

Маълум қилинишича, мурожаат муаллифлари мамлакатда хавфсиз турдаги электр станциялари қуришни талаб қилган.

«Қозоғистонда атом электр станцияси қурилади, Хитой билан электр энергиясини экспорт қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу масалани ўрганиш учун махсус комиссия тузилди, жумладан, қурилиш вақти ва жойи. Қозоғистон ҳукуматига савол: Арис ва Таразда тинчлик даврида иккинчи марта ўқ-дорилар портлаши билан фавқулодда ҳодиса рўй берганда қандай қилиб атом электр станциясини қурмоқчисиз ва фуқаролар хавфсизлигини қандай кафолатлайсиз? Улар ҳатто пойтахтга салютни ҳам бемалол етказа олмай, шосседа портласа, нима учун бошқа хавфсиз турдаги электр станцияларини эмас, балки АЭС қуриш керак?», — деган петиция муаллифлари.

Таъкидланишича, ҳозиргача петицияга 230 киши имзо чеккан.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев республикада атом электр станцияси қурилишини маълум қилганди. Шунингдек, Назарбоев Қозоғистон пойтахти келажакда қандай ўзгаришини айтганди.