14:21 | 05.12.21 1986

Россиянинг Украинага бостириб кириш харитаси намойиш қилинди — фото

Харита Америка ва Германия нашри томонидан эълон қилинган

Американинг «The Washington Post» нашри Россия армиясининг Украинага қарши ҳужуми акс этган харитани чоп этди.

Фото: РИА Новости»

Маълум қилинишича, харитада Москва Украина ҳудудининг учдан икки қисмини босиб олишни режалаштиргани акс этган. Мазкур маълумотни журналистларга Америка маъмуриятининг исми сир сақланишини хоҳлаган ходими берган. Москва операцияда 175 минггача аскардан фойдаланиши маълум қилинган. Гуруҳ сони 2020 йил баҳорда Украина чегараси яқинида ўтказилган машғулотда қатнашган ҳарбийлар сонидан икки баробарга оширилган. Бундан ташқари, Москва зирҳли техника ва артиллериядан фойдаланишни режалаштиргани айтилган.

Россия армиясининг Украинага бостириб кириш харитасини NATO’даги манбаларга таяниб, Германиянинг «Bild» нашри ҳам чоп этган. Немис журналистлари Москва иккита ҳужум режасини кўриб чиқаётганини айтган. Жумладан, Қрим, шунингдек, Донецк ва Луганск халқ республикаларига ҳужум қилиш назарда тутилган. Иккинчи ҳужум уч босқични ўз ичига олган.

Фото: «WSJ»

«Bild» нашри «Жанубий» деб номлаган биринчи ҳужумда мамлакатни денгиздан узиб қўйиш ва Қримга таъминотни таъминлаш мақсадида Украинанинг жанубий вилоятларига босқинчилик ҳаракатларини ўз ичига олади. Иккинчиси баллистик ракеталар ҳужуми остида Украина мудофаа қобилиятининг заифлашиши кўзда тутилган. «Шимолий-Шарқ» деб номланган ушбу босқич биринчиси билан параллель равишда амалга оширилиши кераклиги айтилган. Учинчиси — «Киев» шимолдан Украина пойтахтига ҳужумни ўз ичига олади. «Тахминан Коростен–Уман чизиғига» ўтиб, рус армияси Киевни таслим бўлишга мажбур қилиши келтирилган. Мақолада айтилишича, уч босқичли режанинг натижаси Украина ҳудудининг тахминан учдан икки қисмини эгаллаб олиш бўлади.

Фото: «Bild»

Аввалроқ Россия ва АҚШ вакиллари ўзаро учрашувда Украина сабабли тортишиб қолганди. Шунингдек, Украина қандай қуроллар ёрдамида Россияни тўхтата олиши айтилганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 831
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 412
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 490
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1763
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 764
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1138