Фарғона вилояти Риштон туманидаги омборхонада 6 декабрь куни пахта ёниб кетди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг вилоятдаги мухбири хабар бермоқда.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, соат 03:27 да туманнинг Хуррамобод қишлоғида жойлашган «Рус-ўзбек текс» хорижий корхонасига қарашли Риштон пахта тозалаш заводи тайёр маҳсулотлар сақлаш омборхонасида той пахта хом ашёси ёнаётгани бўйича хабар келиб тушган.

Фото: «Bugun.uz»

Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 03:33 да етиб бориб, 03:41 да ўраб олинган. Ёнғин соат 07:00 да ўчирилган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Содир бўлган ёнғин оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлгандар йўқ.

Аввалроқ Фарғонадаги нефтни қайта ишлаш заводида автобус ёниб кетганди. Шунингдек, Бухоро шаҳрида вагон ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.