Фотогалерея, Янгиликлар - 10:52 · 06.12.2021

Шавкат Мирзиёев Нур-Султондаги «Ватан ҳимоячилари» монументига гул қўйди — фото

Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни Нур-Султон шаҳридаги «Отан корғаушилар» (Ватан ҳимоячилари) монументига гул қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, ушбу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган қозоғистонлик жангчилар хотирасига бағишлаб бунёд этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Унинг баландлиги 37 метр бўлиб, монумент марказида Ватан тимсоли — она тасвирланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хорижий давлатлар раҳбарлари бу ёдгорликка гул қўйиб, Қозоғистон халқига ҳурмат-эҳтиромини билдиради.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилиб, туғилган куни билан табриклаганди.