Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни Нур-Султон шаҳридаги «Отан корғаушилар» (Ватан ҳимоячилари) монументига гул қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Маълум бўлишича, ушбу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган қозоғистонлик жангчилар хотирасига бағишлаб бунёд этилган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Унинг баландлиги 37 метр бўлиб, монумент марказида Ватан тимсоли — она тасвирланган.