Янгиликлар - 15:34 · 06.12.2021

Сурхондарёда юк машинаси каналга тушиб кетди — видео

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 5 декабрь куни юк машинаси каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, шу куни соат 11:00 да туманнинг Ҳурлик МФЙ ҳудудидан ўтган ички йўлда ҳайдовчи М.Д. юк автомобилида юк транспорт воситалари ўтиши учун мўлжалланмаган кўприкдан ҳаракатланиб ўтаётган вақтда пастликка ағдарилиб, бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ҳайдовчига ёрдам кўрсатилиб, ҳолат оқибатлари бартараф этилган. Мазкур ҳодиса юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда машина юкхонасига ортилган бетон устунлар кабинага кириб кетган.

Bugun — LIVE