Америкалик фотограф Эндрю Маккарти Қуёшнинг энг юқори аниқликдаги тасвирини яратди. Бу ҳақда «Screenrant» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, бундай аниқ тасвирни олиш учун фотограф юлдузнинг 150 000 та алоҳида суратини устма-уст жойлаштирган. Эндрю Маккарти томонидан олинган сурат ўзининг аниқ деталлаштирилгани билан фарқланади. Расмда Қуёшдаги қора доғлар ва ундаги чақнашлар акс этган. Сурат 300 мегапиксель бўлиб, бу стандарт 10 мегапикселли камера тасвиридан 30 баравар катта ҳисобланади.

Фото: Animal News Agency
Фото: Animal News Agency

Эслатиб ўтамиз, Ойнинг юқори аниқликдаги сурати намойиш этилганди. Тасвирлар Америка Миллий илмий жамғармасининг «Green Bank» расадхонаси томонидан чоп этилган. Расадхона телескопи Ғарбий Виржинияда жойлашган ва дунёдаги энг катта тўлиқ бошқариладиган радиотелескоп саналади. Қурилма 2021 йил Ердан юқори аниқликдаги тасвирларни олиш учун ишлатиладиган янги радар узатгич билан жиҳозланган.