Россияда кўчмас мулк олди-сотдиси ва ижарага бериш бўйича етакчи бўлган «Циан» онлайн платформаси раҳбарияти ташкилот сиёсатига ўзгартириш киритди. Бу ҳақда «Секрет Фирмы» хабар берди.

Фото: «Esquire»

Маълум қилинишича, бу янгилик 2022 йил 2 февралдан ишга тушади ва эълон матни билан боғлиқ. Унга кўра, эндиликда матнда камситиш элементи мавжуд бўлган ҳар қандай жумла бошқа сўзга ўзгартирилиши лозим. Эълонларда фуқаролик, миллатга мансублик, диний эътиқоди ёки ирқий келиб чиқишига кўра фойдаланувчиларни камситишга йўл қўйилмаслиги платформа томонидан кафолатланмоқда.

Компания ахборот хизмати тарқатган хабарга кўра, фойдаланиш сиёсатидаги ўзгариш 1 февралдан кучга кирса ҳам, айрим эълонлар матнига ўзгартириш киритиш талаби ҳозир ҳам йўлланмоқда. Шунга қарамай, айни пайтда платформа орқали берилган эълонларда «фақат славян миллатли», «Россия фуқаролигига эга» шахслар учун ижарага турар жой берилиши кўрсатилган матнлар учрайди.

Аввал АҚШ Адлия вазирлиги Uber такси хизматларини кўрсатуви илова раҳбариятини судга бериб, кутиш вақти — 2 дақиқадан сўнг имконияти чеклаган шахслар учун тўлов ёзилгани танқид қилинганди.

Аввалроқ Россияда мигрантлардан бармоқ изини қайта-қайта топшириш талаб қилиниши мумкинлиги маълум қилинганди.