Марснинг 360 даражада олинган сурати намойиш қилинди — фото
NASA’нинг «Curiosity» марсоходи унга ўрнатилган Mars Hand Lens Imager ёрдамида Марсни 360 даражада суратга олди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.
Фото: NASA
Маълум қилинишича, сурат 81 та алоҳида кадрдан ташкил топган. Расмда марсоход орқасидаги катта тош бўлаги акс этган. У 120 метр баландликдаги тепаликда жойлашган. Таъкидланишича, марсоход Maria Gordon Notch дарасига йўл олади ва у ерда Марс сайёрасининг юзасини ўрганишда давом этади.
Фото: NASAФото: NASA
Маълумот учун, NASA марсоходи Марсдаги ноодатий изларни суратга олганди. Унда Марс юзасининг ажойиб манзараси: кўплаб қоялар, баланд қумтепаликлар ва сайёранинг афсонавий сариқ осмони акс этган. Шунингдек, Сатурннинг Ой орбитасидан олинган сурати эълонқилинганди.