Мисрда тили олтиндан бўлган 2500 ёшли эркак ва аёл мумиёлар аниқланди. Бу ҳақда «Times of Israel» хабар берди.

Фото: «Cursorinfo»

Маълум қилинишича, дафн этилганларнинг шахси номаълум, аммо тош саркофаглар ёнма-ён қўйилган. Барселона университети археологик миссияси Қоҳирадан 220 километр жанубда жойлашган Оксиринх шаҳрида олтин протезлар бўлган жуфт қабрларни топган.

Қабрлар Сайитлар сулоласига тегишли экани қайд этилган. Вазирлик маълумотларига кўра, марҳумларнинг оғзига олтин тиллар ўрнатилган бўлиб, улар охиратга кетаётганларни ҳукм қилган қадимги Миср худоси Осирис билан гаплашишлари мумкин бўлгани айтилган.

Мумиёлар билан бирга марҳумнинг ички органлари сақланадиган тўртта каноник кўзалар топилган. Бундан ташқари, археологлар томонидан туморлар ва лойдан ясалган 400 га яқин дафн ҳайкалчалари аниқланган. Археологлар кўринишидан аёлнинг қабри ўтмишда очилганини айтган.

Таъкидланишича, қабрлар ташқарисида яна учта олтин тиллар топилган. Улар милоддан аввалги 30 йилда бошланган Мисрдаги Рим даврига тегишли.

Фото: «The Times of Israel»
Фото: «Daily Mail»

Аввалроқ Перуда археологлар 800 йиллик мумиёни аниқлагани ва Хитойда археологлар Мин сулоласи давридаги қабрни топгани маълум қилинган.