Янги Наманган туманидаги 26-Меҳрибонлик уйи тугатилгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ҳокимининг қарори билан муассаса ўрнида мактаб-интернат ташкил этилади.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, муасасса тугатилиб, негизида аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати ташкил этилмоқда. Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов томонидан имзоланган қарорда 1 декабрдан фаолияти тугатилган Меҳрибонлик уйи балансидаги бино ва иншоотлар, ер майдони, товар-моддий бойликлар, мебель ва ўқув-лаборатория жиҳозлари, спорт инвентарлари ва ўқув адабиётлари мактаб тасарруфига бепул ўтказилиши кўрсатиб ўтилган.

Таъкидланишича, математика ва физика фанларига ихтисослаштирилган муассасага 2021/2022 ўқув йили учун қабул квоталари белгиланади ҳамда иқтидорли ўқувчилар қабул қилинади.

Аввалроқ Қўқондаги Меҳрибонлик уйларидан бири ёпилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Фарғонадаги оилаларнинг бири 6 нафар чин етим болани фарзандликка олгани ҳақида маълумот берилган.