Ўзбек-қозоқ чегарасида трансчегаравий марказ ташкил этилади

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўзбек-қозоқ чегарасида трансчегаравий марказ ташкил этилишини маълум қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қозоғистон президенти ахборот хизмати

Маълум қилинишича, давлат раҳбари бу ҳақда «Олтин сапа» ва «Париз» мукофотлари ғолибларини тақдирлаш маросимида гапирган, шунингдек, маҳаллий бизнеснинг қўшни давлатлар бозорига чиқиши учун замонавий инфратузилмани ривожлантириш ҳақида тўхталиб ўтган.

«Хоргос халқаро трансчегаравий ҳамкорлик маркази муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Бу ишлар доирасида яна тўртта трансчегаравий марказ қуриш режалаштирилган: иккита Россия билан чегарада ва биттадан Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегарада. Бу транзакция харажатларини камайтиради, транспорт логистикаси самарадорлигини оширади ва натижада экспортимизни кўпайтиради», — деган Тўқаев.

Қайд этилишича, президент ўз нутқида мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, замонавий сифат тизимини жорий этиш муҳимлигини ҳам таъкидлаган.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари 22 та ҳужжатга имзо чеккани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қозоғистон пойтахтида Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилгани маълум қилинганди.

Ўзбекистонда 2022 йилда 37 та маданий мерос объекти реставрация қилинади
Жамият21:55 | 10.8.22
Ўзбекистонда 2022 йилда 37 та маданий мерос объекти реставрация қилинади
Шавкат Мирзиёев шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлади
Жамият21:37 | 10.8.22
Шавкат Мирзиёев шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлади
Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги маҳаллада яратилган шароитларни кўздан кечирди — фото
Жамият, Тошкент ш.21:28 | 10.8.22
Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги маҳаллада яратилган шароитларни кўздан кечирди — фото
Бугун оқшоми. Ўзгарган Олий суд раиси, Тошкентни 1994 йилги Дубай билан солиштирган Ортиқхўжаев, урушга қатнашмаслик ҳақида огоҳлантирув
Жамият21:00 | 10.8.22
Бугун оқшоми. Ўзгарган Олий суд раиси, Тошкентни 1994 йилги Дубай билан солиштирган Ортиқхўжаев, урушга қатнашмаслик ҳақида огоҳлантирув
Тошкентдаги янги қурилаётган 5 қаватли бинода содир бўлган ёнғин бартараф этилди
Жамият, Тошкент ш.20:50 | 10.8.22
Тошкентдаги янги қурилаётган 5 қаватли бинода содир бўлган ёнғин бартараф этилди
Тошкентдаги янги қурилаётган 5 қаватли бинода ёнғин содир бўлди — видео
Жамият, Тошкент ш.20:29 | 10.8.22
Тошкентдаги янги қурилаётган 5 қаватли бинода ёнғин содир бўлди — видео