Аввалроқ Наманган халқаро аэропортига келган йўловчининг юклари йўқолгани юзасидан изоҳ берилган. Шунингдек, Қашқадарёда самолёт двигателлари ишламай қолиши оқибатида йўловчилар бир неча соат иссиқда қолиб кетгани хабар қилинган.
Ўзбекистондаги иккита аэропортда парвозлар кечиктирилди
Бунга нима сабаб бўлгани очиқланди
Ўзбекистоннинг Урганч ва Андижон аэропортларида 7 декабрь куни туман сабаб кўриш имконияти ёмон бўлгани оқибатида самолётлар қўна олмади. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қуюқ туман оқибатида «Аэрофлот» авиакомпаниясининг 131 йўловчиси бўлган Москвадан учган «SU-1976» рейси соат 06:40 да Урганчга қўна олмаган ва Нукусдаги захира аэродромга учган.
Қайд этилишича, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг яна бир «HY053» рейси Тошкентда Урганчга учишни кутмоқда. Жадвалга кўра, борт соат 08:20 да Урганчга қўниши, кейинчалик самолёт «HY053» рейси билан Истанбулга учиши керак бўлган. Бироқ Урганч аэропортида ҳамон туман кузатилмоқда. Кўриш 200 метрдан 400 метргача яхшиланган. Иқлимшуносларнинг фикрича, туман 11:00 дан 11:30 гача тарқалиши кутилмоқда. Шунда учиш учун мақбул кўриниш камида 800 метрни ташкил этади.
Таъкидланишича, туман сабаб Тошкентдан Андижонга учиши керак бўлган «HY091» рейси ҳам кечиккан Самолёт 08:30 да парвоз қилиши керак бўлган, бироқ қабул қилувчи аэропортдаги туман туфайли у ҳамон Тошкентда. Дастлабки жўнаш вақти маҳаллий вақт билан 12:00 этиб белгиланган.