Қаршида юк машинаси «Tico»ни судраб кетди — видео

Қашқадарё швилояти Қарши шаҳрида 6 декабрь куни «Howo» юк машинаси 86 ёшли эркак бошқарувидаги «Tico»ни судраб кетди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram / @yhxbb_uz

Қайд этилишича, Амир Темур кўчасида 1935 йилда туғилган Р.Р. «Tico»да ҳаракатланаётиб, ўзи билан бир йўналишда ён қаторда бўлган 1963 йилда туғилган М.Т. бошқарувидаги «Howo» юк автомобилининг йўлигa чиқиб кетиши оқибатида тўқнашув содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз», дейилади Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарида.

Аввалроқ Тошкентда «Spark» ва «Lacetti» иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, пойтахтда машина юкхонасига ортилган бетон устунлар кабинага кириб кетгани айтилган.

Наманганда «Damas»да велосипедчини уриб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди
Жамият, Наманган22:56 | 10.8.22
Наманганда «Damas»да велосипедчини уриб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди
Хитойлик олимлар сув ости дрони ишлаб чиқди
Жаҳон22:22 | 10.8.22
Хитойлик олимлар сув ости дрони ишлаб чиқди
Ўзбекистонда 2022 йилда 37 та маданий мерос объекти реставрация қилинади
Жамият21:55 | 10.8.22
Ўзбекистонда 2022 йилда 37 та маданий мерос объекти реставрация қилинади
Шавкат Мирзиёев шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлади
Жамият21:37 | 10.8.22
Шавкат Мирзиёев шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлади
Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги маҳаллада яратилган шароитларни кўздан кечирди — фото
Жамият, Тошкент ш.21:28 | 10.8.22
Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги маҳаллада яратилган шароитларни кўздан кечирди — фото
Бугун оқшоми. Ўзгарган Олий суд раиси, Тошкентни 1994 йилги Дубай билан солиштирган Ортиқхўжаев, урушга қатнашмаслик ҳақида огоҳлантирув
Жамият21:00 | 10.8.22
Бугун оқшоми. Ўзгарган Олий суд раиси, Тошкентни 1994 йилги Дубай билан солиштирган Ортиқхўжаев, урушга қатнашмаслик ҳақида огоҳлантирув