Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифига бағишланган видео эълон қилинди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг телерадиокомпанияси Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифига бағишланган видеолавҳа тайёрлади. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.

Фото: «Anadolu Agency»

Маълум қилинишича, олий даражадаги музокаралар чоғида сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, музокаралар давомида давлат раҳбарлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсат юзасидан ҳам фикр алмашган. Ўз навбатида, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевнинг ташрифини икки давлат учун муваффақиятли деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 5-6 декабрь кунлари расмий ташриф билан Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб қайтди. Президент дастлаб «Ватан ҳимоячилари» монументига гул қўйди. Шундан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди. Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари 22 та ҳужжатга имзо чекди.

Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида Нурсултон шаҳрида мамлакат элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлди. Кейинчалик Президент Нур-Султондаги Рақамли ҳукумат офиси билан танишди. Шу билан Президентнинг Қозоғистонга ташрифи якунланди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев билан учрашув давомида Путин столи устидаги «сирли тугма» тасвирга олинганди.

Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Жамият, Наманган15:47 | 15.8.22
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради
Жамият, Тошкент ш.15:24 | 15.8.22
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради