Янгиликлар - 10:30 · 07.12.2021

Сурхондарёдаги портлаш юзасидан қўшимча маълумот берилди

Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги савдо мажмуасида 7 декабрь куни чақнаш юзага келганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, савдо мажмуасида газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ чақнаш юзага келган. Унда 9 киши турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Содир бўлган ёнғин 28 дақиқа мобайнида ФВВ куч-воситалари томонидан ўчирилган.

Таъкидланишича, 30 дақиқа атрофида вайрона остида олиб борилган қидирув ишларида бир нафар ҳалок бўлган фуқаро аниқланган.

Мазкур ҳодиса сабаб ва оқибатларини ўрганиш учун бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очил Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси воқеа жойида иш олиб бормоқда.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмаси сабаб портлаш содир бўлгани хабар қилинганди. Портлаш келиб чиқишининг сабаби хонадонга яқин ер остидан ўтган табиий газ қувуридан сизиб чиққан газнинг уйга тўпланиши, дея тахмин қилинган.

Bugun — LIVE