Янгиликлар - 12:35 · 07.12.2021

Сурхондарёдаги портлашда ҳалок бўлганлар 2 нафарга етди

Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги савдо мажмуасида 7 декабрь кунги портлашда 1 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати яна 1 нафар жабрланувчининг мурдаси топилганини маълум қилди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида юзага келган вайроналар остида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган. Қидирув давомида иккинчи ҳалок бўлган фуқаро топилган.

Аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги портлашга газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ чақнаш сабаб бўлгани ҳақида маълумот берганди.